...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда милиция ходими кафеда чиққан жанжални “босди-босди” қилиш учун пора олаётганда қўлга тушди


17:36, 09.03.2017 Жамият
 6 736

Милиция ходимига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Учтепа тумани ички ишлар бошқармаси ходимларидан бирининг пора олаётган чоғида қўлга тушгани ва ишдан ҳайдалгани ҳақидаги хабарлар таҳририятимизга етиб келди. Мазкур масалага ойдинлик киритиш мақсадида “Qalampir.uz” таҳририяти Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига мурожаат қилди. 

Гап шундаки, 28 февраль куни Учтепа туманида жойлашган “Jizzakh city” ресторанида кечки соатларда жанжал келиб чиққан. Бу ҳудудга етиб келган Учтепа тумани Ички ишлар бошқармасининг мазкур ҳудуддаги милиция таянч пункти профилактика инспектори, лейтинант Анвар Мадримов кафеда юз берган безорилик ҳаракатлари бўйича тўпланган ҳужжатларни ижобий ҳал этиш мақсадида фуқаро Жасур Сатторовдан 700 минг сўм миқдорида пора олган. Инспектор пора олаётган вақтида қўлга тушган. 

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасидан маълум қилишларича, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси 1-қисмига кўра, ҳуқуқбузар энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Қамариддин Шайхов

Теглар:Милиция ходими Инспектор Пора Учтепа тумани Ички ишлар бошқармаси Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар