Шайхонтоҳур туманида барпо этилаётган мазкур боғни қуриш ишлари 2017 йилнинг охирига қадар якунига етказилиши режалаштирилган.
Ишончли манбаларимиз етказган маълумотларга қараганда, шу ҳафта боғни қуриш ишларига старт берилган.
“Artifex group” компанияси лойиҳаси асосида барпо этилаётган янги боғда нафақат аттракционларда учиш, балки замонавий очиқ картингдаги пойгаларда қатнашиш, ёзги ва қишки кинотеатрларда фильм томоша қилиш, махсус ҳордиқ залларида сурат чизиш ёки янги ғоялар устида ишлаш ҳам мумкин.
Куз ва қиш ойларида ҳам ишлашга мўлжалланган боғга дуёнинг етти мўжизаси саналган биноларнинг кичик макетларини ўрнатиш ҳам режалаштирилган.
Дунёнинг кўплаб ривожланган мамлакатларидаги боғларга ўрнатилган аттракционлардан бир қанчаси Ўзбекистонга ҳам олиб келиниб, айнан янги боғга ўрнатилади. Агар мазкур ғоя амалга оширилса, ушбу боғ МДҲ давлатлари орасида энг замонавий аттракционлар ўрнатилган ягона боғ бўлади.
Шайхонтоҳур туманида барпо этилаётган мазкур боғни қуриш ишлари 2017 йилнинг охирига қадар якунига етказилиши режалаштирилган.