...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент таклифига кўра, “Бобур” боғига “Дўстлик боғи” номи берилди


11:06, 25.01.2017 Жамият
 2 379

Шунингдек, Республика байналмилал маданият марказига ҳам янги бино топширилди. Аввал "Ўзбекенгилсаноат" акциядорлик жамиятига тегишли бўлган бино Республика байналмимал марказининг янги биноси ҳисобланади.

Бироз аввал, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев Ўзбекистонда истиқомат қилаётган турли миллат ва элат вакиллари билан учрашиб, нутқ сўзлагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига кўра, Тошкент шаҳридаги “Бобур” маданият ва истироҳат боғи эндиликда “Дўстлик боғи” дея аталади. Давлатимиз раҳбари Республика байналмилал маданият маркази ташкил этилганининг 25 йиллигига бағишланган учрашувда бу ҳақда айтиб ўтди.
 
Шунингдек, Республика байналмилал маданият марказига ҳам янги бино топширилди. Аввал "Ўзбекенгилсаноат" акциядорлик жамиятига тегишли бўлган бино Республика байналмимал марказининг янги биноси ҳисобланади.
 
“Пойтахтимиз кўркига кўрк қўшиб турган, илгари “Ўзбекенгилсаноат” акциядорлик жамиятига тегишли бўлган Бобур кўчасидаги бинони Республика байналмилал маданият марказига беришни ва уни Дўстлик саройи деб номлашни таклиф этаман. Биз мазкур бинони реконструкция қилиш ва унинг атрофини ободонлаштиришни кўзда тутадиган тегишли ҳукумат қарорини қабул қиламиз.
 
Ана шу бинонинг ёнида жойлашган ва мустақиллик йилларида Республика байналмилал маданият маркази ўзининг кўплаб тадбирларини ўтказиб келаётган боғни “Дўстлик боғи” деб номлашни таклиф қиламан”, деди Шавкат Мирзиёев.
 
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига 1 ой ичида тегишли идоралар билан ҳамкорликда “Дўстлик боғи”да Ўзбекистонда истиқомат қиладиган кўплаб миллат вакилларининг миллий маданияти, урф-одатлари, пазандачилик анъаналарини намойиш этиш учун павильонлар тайёрлаш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш топшириғи берилди.
Дурдона Расулова

Теглар:Бобур маданият ва истироҳат боғи Дўстлик боғи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар