...
МЕНЮ
ONLINE TV

Турли миллат ва элат вакиллари “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройига жамланди


10:57, 25.01.2017 Жамият
 3 092

Республика байналмилал маданият марказининг 25 йиллиги муносабати билан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида турли тадбирлар ўтказилди.

“Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида 24 январь куни Республика байналмилал маданият марказининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда
 
Тадбирга миллий маданий марказлар раҳбарлари ва фаоллари, парламент ва ҳукумат аъзолари, давлат ва жамоат ташкилотлари, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакиллари таклиф этилди.
 
Тадбир иштирокчилари аввал Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, ҳурриятимиз, порлоқ истиқболимиз ва эзгу ниятларимиз рамзи бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди.
 
Президент Шавкат Мирзиёев 24 январь куни миллий маданий марказларнинг бир гуруҳ фаоллари билан учрашди. Учрашув қатнашчилари ва улар тимсолида кўп миллатли бутун Ўзбекистон халқини Республика байналмилал маданият марказининг 25 йиллиги билан самимий табриклади. Давлат раҳбари миллий маданий марказлар фаолларидан бир гуруҳига Ватанимизнинг юксак мукофотларини топширди. 

Тантанали маросимда ана шу тадбир тафсилотлари намойиш қилинди. 

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 13 январдаги қарорига биноан мамлакатимизда Республика байналмилал маданият маркази ташкил этилди. 

1992 йили Ўзбекистонда турли миллат ва элатларнинг 10 миллий маданий маркази фаолият юритган бўлса, бугун улар 137 тага етди.

Республика байналмилал маданият марказининг 25 йиллиги муносабати билан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида турли тадбирлар ўтказилди.

Республика байналмилал маданият марказининг 25 йиллигига бағишланган катта байрам дастурида санъат усталари ва миллий маданий марказлар бадиий жамоалари ижросида Ватан, истиқлол, тинчлик, дўстлик ва ҳамжиҳатликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар янгради.
 
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Н.Йўлдошев, Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Х.Султонов иштирок этди. 

Теглар:Ўзбекистон халқаро анжуманлар саройи Республика байналмилал маданият маркази 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар