...
МЕНЮ
ONLINE TV

Насиба Мақсудова қачон ТВга қайтишини маълум қилди


15:59, 07.01.2017 Жамият
 7 385

Бир неча кун жонлантириш бўлимида ётган дикторнинг аҳволи анча яхши.

Аввалроқ, “MY5” телеканали орқали эфирга узатиладиган “Дийдор ширин” кўрсатувининг муаллифи ва бошловчиси Насиба Мақсудова инсультга чалиниб, шифохонага тушгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Сухандоннинг бетоблиги ҳақида хабар бутун республика бўйлаб яшин тезлигида тарқалди. Таҳририятимиз, сайтимизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига сон-саноқсиз мурожаатлар бўлди. Унда кўплаб телетомошабинлар Насиба Мақсудовага соғлик ва узоқ умр тилаб, ойнаи жаҳонда унинг ўрни беқиёс эканини айтишди.
 
Таҳририятимиз жамоаси Насиба Мақсудовани йўқлаб, у даволанаётган шифохонага йўл олди. Айни дамда Насиба Мақсудованинг саломатлиги яхши, шифокорларнинг маълум қилишича, барча хавф ортда қолган. Даволаниш муддатини ўтаганидан сўнг, диктор яна оёққа туриб кетади.
 
“Одам тафтини одам олади. Келганлар билан гаплашиб, бўлаётган воқеалардан хабардор бўлиб турибман. Интернетда чиқаётган янгиликлар, одамларнинг менга соғлик тилаб ёзаётган сўзларини ўқиб беришди. Хурсанд бўлдим”, дейди Насиба Мақсудова.
 
Сухандон тез орада яна ТВга қайтишини, режалаштирган ишлари кўплиги, “Дийдор ширин”нинг юбилей сонларини тайёрлаш ниятида эканини айтаркан, 8 март – Хотин-қизлар байрамига ҳам алоҳида байромона дастур тайёрламоқчи эканини маълум қилиб, режаларини биз билан бўлишди.
 
Фурсатдан фойдаланиб, сухандон Насиба Мақсудовага яна бир бор соғлик тилаб қоламиз. 

Теглар:Насиба Мақсудова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар