Автобусга жиддий зарар етмаган. Лекин Matiz кучли зарб натижасида асл кўринишини йўқотган.
21 март куни Matiz ва 49-автобус иштирокида ЙТҲ юз берган. ЙТҲнинг содир бўлиши сабаблари ва жароҳатланганлар ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. ЙТҲ оқибатида автобуснинг асосан чап олд тарафига зарар етган. Лекин Matiz кучли зарб натижасида асл кўринишини йўқотган. Ҳайдовчининг эшиги тиклаб бўлмайдиган ҳолатга келиб қолган.
Гуруҳ аъзоларининг хабар беришларича, воқеа Тошкентнинг Х. Абдуллаева кўчасида, Акушерлик ва гинекология илмий текшириш институти биносига яқин ҳудудда рўй берган. Воқеа жойига зудлик билан ЙПҲ ходимлари етиб келган.