...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркиядаги навбатдаги портлашда 3 нафар полициячи ҳалок бўлди


16:03, 21.03.2016 Олам
 3 154

Курдистон ишчи партияси мамлакат жануби-шарқида ҳарбийларга ҳужум уюштирди.

Туркиянинг Мардин вилояти, Нусайбин аҳоли пунктида полициячилар турган жойда Курдистон ишчи партияси (КИП) жангарилари қўлбола бомбани портлатдилар. Натижада икки полициячи вафот этди ва етти киши турли хил даражадаги жароҳат билан шифохонага ётқизилди. Мамлакатнинг бошқа бир шаҳри Ширнакда эса КИП аъзолари ҳарбийларга қарата ўқ узди ва бир киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда ТАСС.

Маълумотларга кўра, юқорида номи тилга олинган ҳудудлар ва яна Туркиянинг жануби-шарқидаги бешта аҳоли пунктларида аввалроқ, коммендантлик соати жорий этилган ва мазкур ҳудудларда антитеррористик операциялар олиб борилмоқда. Шундай қилиб, коммендантлик соати Ҳакяри, Ширнак ва Мардин вилоятларининг еттита унча катта бўлмаган туманларида амал қилмоқда. Бу ҳудудларда КИП жангарилари ўрнашиб олган, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 13 март куни Анқарадаги портлаш ва Истанбулда 19 март куни уюштирилган теракт туфайли мамлакатда антитеррористик операциялар олиб борилмоқда.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Туркия Полиция КИП 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!