ЙТҲ натижасида Cobalt таниб бўлмас ҳолатга келиб қолган. Автомобиль двигателининг айрим деталлари йўл бўйлаб сочилиб кетган.
Маълумотларга қараганда, Cobalt автомобили ҳайдовчиси маст ҳолатда бўлган. Катта тезликда ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи рул бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги тўсиққа бориб урилган ва айланиб кетган. Мувозанатни йўқотган Cobalt орқа тарафи билан йўлда ҳаракатланиб келаётган Spark автомобилини ҳам шикастлаган.
Айтишларича, Cobalt автомобили қашқадарёлик, Spark эса тошкентлик ҳайдовчига тегишли бўлган.
ЙТҲ натижасида Cobalt таниб бўлмас ҳолатга келиб қолган. Автомобиль двигателининг айрим деталлари йўл бўйлаб сочилиб кетган. Олд қисми бутунлай тиклаб бўлмас даражага келиб қолган. Машина шу қадар зарб билан урилганидан ҳимоя ёстиқчилари ҳам ҳаракатга келган.
ЙТҲ оқибатида қурбон бўлганлар йўқ. Cobalt автомобили ҳайдовчиси эса қўлидан лат егани айтилмоқда.