...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бельгияда христианларни ўлдиришга чақирган ўсмир қўлга олинди


13:05, 22.08.2016 Олам
 2 468

Бельгияда Европа, Африка ва Осиё мамлакатларидан келган мигрантлар сони анчани ташкил этади.

Бельгия полицияси христианларни ўлдиришга чақираётган ўсмирни қўлга олди ва унга қарши жиноий жавобгарлик эълон қилди. Бу ҳақда RTL  хабар бермоқда.  
 
Август ойининг бошида ижтимоий тармоқда Бельгиянинг Валлония вилоятининг Вервье шаҳри кўчаларида араб тилида христианларни ўлдиришга чорлаётган усмирнинг видеоси тарқалган. Тасвирлардаги йигитча Вервье шаҳрининг четида яшовчи 17 ёшли Соҳаид исмли ўсмир бўлиб чиқди. Бельгия ҳукумати олдинроқ, уни диний чақириқлари туфайли экстрадиция қилиш жараёнини бошлаган эди.
 
Хабарда ёзилишича, Соҳаид ва унинг ота-оанаси кеча, 22 август куни Марокашдан қайтиб келгач, қўлга олинган.
 
Маълумот ўрнида, Бельгиянинг аҳолиси 11 миллиондан ортиқ одамни ташкил этади. Европа, Африка ва Осиё давлатларидан келган мигрантлар сони ҳам анчани ташкил этади. Мигрантларнинг энг катта гуруҳлари – италияликлар, туркияликлар,  конголиклар, марокашликлар ва бошқа араб давлатларидан келган аҳоли.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Бельгия Христиан 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!