...
МЕНЮ
ONLINE TV

Меркелдан қолган лавозим яна аёл кишига насиб қилди


11:15, 08.12.2018 Олам
 3 399

Ангела Меркель партиясига янги бош котиб тайинланди.

Кеча, 7 декабрь куни Гамбург шаҳрида Германияни бошқариб келаётган уч партиядан бири – Христиан-демократик иттифоқи (ХДИ)нинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда партиянинг янги бош котиби сайланди.
 
“Euronews” берган хабарга кўра, иккинчи тур якунлари натижасида ХДИнинг янги бош котиби этиб Аннегрет Крамп-Карренбауэр сайланган.
 
Ангела Меркелнинг яқин маслакдоши ҳисобланган Крамп-Карренбауэрга 517 делегат (51,75 фоиз) овоз берган. Унинг рақиби Фридрих Мерц 482 делегат (48,25 фоиз) овозини тўплаган.
 
Маълумот учун, 56 ёшли Крамп-Карренбауэр Саарланд немис ерларининг Бош вазири бўлган. 2018 йил февраль ойида партиясининг ушбу ҳудуддаги бош котиби этиб сайланганди.
 
Эслатиб ўтамиз, ХДИ бош котиби лавозимин 18 йил эгаллаб келган Ангела Меркель 29 октябрь куни истеъфога чиқишини маълум қилганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Христиан-демократик иттифоқи Германия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!