Ресторанларнинг ёниб кетиши билан боғлиқ ҳолат Тошкент шаҳрида биринчи бор учраётгани йўқ. Ўтган йилнинг март ойида ҳам Тошкентнинг Себзор мавзесида жойлашган "Ikat" ресторани ёниб кетган эди.
Ёнғин нима сабабдан чиққани маълум эмас, воқеа жойига зудлик билан Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари етиб келган. Маълумотларга қараганда, ёнғинни бартараф этиш учун 7 та ўт ўчириш машинаси сафарбар этилган. Бироқ аланга жиддий тус олиб, ресторанни қамраб олишга улгурган.
Айни дамда ёнғин билан боғлиқ суратлар ва видеолар ижтимоий тармоқларда яшин тезлигида тарқалмоқда. Ҳалокат қурбонлари ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.
Ресторанларнинг ёниб кетиши билан боғлиқ ҳолат Тошкент шаҳрида биринчи бор учраётгани йўқ. Ўтган йилнинг март ойида ҳам Тошкентнинг Себзор мавзесида жойлашган "Ikat" ресторани ёниб кетган эди.