Мақолада келтирилишича, Трамп кўп вақтини ўз хонасида халат кийганча телевизор томоша қилиш билан ўтказади.
Бир неча кун аввал, “New York Times” газетасида Дональд Трампнинг Оқ уйдаги ҳаётига оид мақола чоп этилган эди. Мақолада келтирилишича, Трамп кўп вақтини ўз хонасида халат кийганча телевизор томоша қилиш билан ўтказади. Шунингдек, президентнинг ёрдамчилари ҳам бу ҳолатдан шикоят қилишади. Шон Спайсер эса бу фактни “туҳмат ва ёлғон хабар”, деб атаб, Дональд Трампнинг халати йўқлигини қўшимча қилишган. Шу сабабдан газета журналистлари Дональд Трампдан кечирим сўрашларини сўради.
Дональд Трамп аввалроқ, ноҳақ бўлган ОАВларга қарши курашиши ҳақида маълум қилиб, айнан “New York Times” газетасини танқид остига олган эди. Шу билан бирга Дональд Трамп газета журналистларига ўзининг Оқ уйдаги яшаш тарзи ҳақида сўзлаб берган.
Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп айни вақтда Оқ уйда ёлғиз яшаяпти, рафиқаси Меланья Трамп ўғлининг ўқиши туфайли ҳозирча Нью-Йоркда қолишга мажбур.