Кучукчани “Шрек” мультфильми қаҳрамони Фионанинг шарафига Фифи деб аташди.
Буюк Британияда лабрадор-ретривер турига мансуб яшил кучукча дунёга келди. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар бермоқда.
Эгасининг гапига қараганда, кучукча туғилганида тим қора рангда бўлган. Кейинроқ, у яшил тусга кирган.
“Яшил ит?! Бўлмаган гап, деб роса кулдик”, дейди кучукчанинг эгаси Элани Купер. Яшилвой билан бирга туғилган бошқа кучукчаларнинг ранги оқиш, Милли лақабли она ит эса жигарранг.
Мутахассисларнинг фикрича, кучукчанинг яшиллиги она ит бачадонида биливердин моддасининг ошиб кетганлигидандир. Бу модда қонда гемоглобин танқислиги натижасида вужудга келади. Кучукчанинг соғлигига бу салбий таъсир қилмайди. Кейинчалик, ҳатто, унинг ранги одатий тусга кириши ҳам мумкин.

Муҳайё Саидова