Дунё бўйича фақатгина 3 марта яшил кучук туғилиши ҳолати кузатилган.
Ретривер эгалари бу ҳолатга бошида ўзлари ҳам ишонишмагани ва кейинчалик ҳодиса табиий аномалияга боғлиқ эканига ишонч ҳосил қилишди.
“Ҳозирда кучукчадаги ёрқин ранг секин-аста камайиб бормоқда ва кейинчалик бошқа кучукчалар билан ранги бир хил тусга киради. Ғаройиб ранг итнинг ўт пуфагидаги биливердин, яъни ошқозондаги бўёқ ажратувчи модда бузилишидан юзага келган. Кучукни озиқлантирувчи ва ҳимоя қилувчи амниостик суюқлик унинг рангига таъсир ўтказган бўлиши мумкин.”, дейди ретривер эгаси.
Янги туғилган ғайритабиий кучукка Форест (ўрмон) лақаби берилди. Ретривер соҳиблари айнан янги туғилган кучукни олиб қолишни қарор қилишган, қолганлари эса бошқаларга берилади.
Маълумот учун, дунё бўйича фақатгина 3 марта яшил кучук туғилиш ҳолати маълум бўлган. Охирги мартаси жорий йилнинг февраль ойида кузатилган бўлиб, яшил ранг кучук жигарранг тусдаги она лабрадордан дунёга келган.