...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шотландиядаги болалар уйи биноси остидан 400 дан ортиқ боланинг жасад қолдиқлари топилди


11:31, 12.09.2017 Олам
 5 986

Болалар уйи 1864 йилдан 1981 йилгача фаолият юритган. Фаолияти давомида мазкур муассасада 11 мингдан ортиқ бола тарбияланган.

Шотландиядаги болалар уйи биноси остидан 400 дан ортиқ боланинг жасад қолдиқлари топилди. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар тарқатди.
 
Болалар уйи 1864 йилдан 1981 йилгача фаолият юритган. Фаолияти давомида мазкур муассасада 11 мингдан ортиқ бола тарбияланган. 2004 йилга келиб ушбу болалар уйида тарбияланувчиларга қўпол муносабатда бўлинганлиги ҳақида гап-сўзлар тарқалган эди.
 
Ҳужжатларда қайд этилишича, болаларнинг аксарият қисми турли касалликлар сабаб вафот этган. Улар асосан сил касаллиги ва пневмония оқибатида ҳаётдан кўз юмгани қайд этилган. Тарбияланувчиларнинг учдан бир қисми 5 ёшгача бўлган етим болалар бўлган...
 
Шотландия болалар уйида 1961 йилда вафот этган 13 ёшли боланинг ўлимига доир тиббий хулосалар текширилганида у миясига қон қуйилиши натижасида жон берганлиги аниқланган. Болакайнинг акаси эса ўша вақтда укасини гольф таёғи билан бошига уришганини эшитганини айтган. Шунингдек, у укасининг қабрини ҳеч қаердан топа олмаганлигини маълум қилган.
 
Полиция топилган жасад қолдиқлари ҳамда болаларга қўпол муносабатда бўлганлик ҳақидаги факт юзасидан суриштирув ишларини бошлаган. Маълумотларга кўра, болалар калтакланган, жисмоний зўриқишларга учрашган, оммавий таҳқирланган.
 
Ҳозирда мазкур жиноят юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Архив маълумотлари ва тиббий хулосалар битилган қайдномалар қайта текширилмоқда.
Дурдона Расулова 

Теглар:Шотландия Болалар уйи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!