...
МЕНЮ
ONLINE TV

Итга қизиқиш сабаб қўл, оёқ, бурундан айрилди


15:27, 02.08.2018 Олам
 11 046

Capnocytophaga турига кирувчи бактериялар имммунитети кучсиз одамларга жиддий хавф туғдиради.

Американинг Висконин штати Вест-Бенд шаҳри фуқароси кучуклардаги бактерия сабаб қўл ва оёқсиз қолди. Бу ҳақда “Fox 29” нашри хабар бермоқда.
 
48 ёшли Грег Мантейфель июнь ойида шифохонага ётқизилган. Дастлаб шифокорлар уни грипп бўлган деб ўйлаган. Кейин унинг қонида итнинг сўлагида бўладиган Capnocytophaga турига мансуб бактериялар аниқланган. Бундай бактериялар касалланган ит тишлаганда ёки у билан жуда яқин алоқада бўлгандагина юқади. Мантейфель айнан нимадан юқтиргани номаълум, бироқ у бутун умри давомида итлар билан алоқада бўлган.
 
Мантейфелнинг хотини унинг ҳамма жойи кўкариб кетганини таъкидлаган. Ҳудди кимдир уни бейсбол таёғи билан калтаклагандек. Вирус эркак организмида қон босими пасайишига олиб келган. Қон айланиши ёмонлашгани учун тери қатлами ўла бошлаган ва қорасон бошланган.
 
Бир ҳафта ўтиб, унинг оёғини кесишга тўғри келган. Сўнг Мантейфель қисман қўлларининг кафтидан айрилган. Бу қорасонни тўхтатмаган. Шунинг учун янги операция қилиш керак бўлган ва унда эркакнинг қўли билагининг ўртасигача кесилган. Вирусдан бошқа аъзолар ҳам зарарланган. Жарроҳлар бемор бурнини тиклаши учун пластик операция қилиниши кераклигини айтган.
 
Capnocytophaga турига кирувчи бактериялар имммунитети кучсиз одамларга жиддий хавф туғдиради. Инфекциялар бўйича мутахассис Сильвия Мунос-Прайснинг сўзларига кўра, бу бактерия унинг организмига фавқулодда кучли таъсир қилган. Ити бор 99 фоиз одам бундай муаммога дуч келмайди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Висконин ит кучук АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!