Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Жорий йилнинг 15 июнь куни ички ишлар органларига Lacetti русумидаги автомобильнинг ўғирлаб кетилганлиги ҳақида хабар келиб тушади.
Воқеа жойига зудлик билан тезкор-тергов гуруҳи етиб боради ва “қўлга олиш” режаси эълон қилинади.
Жабрланувчи, Фарғона вилоятида яшовчи Баҳром И. (исми ўзгартирилган) Тошкент шаҳрига онасини шифохонага олиб келганини маълум қилди. Меҳмонлар, Яккасарой тумани, Қушбеги мавзесида яшовчи қариндошлариникида бир кеча қолишни ният қилган бўлади. Кўп қаватли уй йўлагида машинасини ва унинг ичида калитини ҳам қолдиради.
Эрталаб эса автомобиль ўғирлангани аниқланади ва бу ҳақда дарҳол Яккасарой тумани ИИО ФМБга хабар берилади. Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267- моддаси (Транспорт воситасини ўғирлаш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Орадан уч кун ўтиб, қидирув ишлари натижасини бериб, Тошкент вилоятиниг туманларидан бирида олиб қочиб кетилган автомобиль топилади. Бармоқ изларидан олинган намуналар ёрдамида ўғриликни содир этган шахс номи ҳам аниқланди.
Гумондор аввал судланган Маҳмуд А. (исми ўзгартирилган) эканлиги маълум бўлди. 19 июнь куни қўлга олинган Маҳмуд А. айбига иқрор бўлди ва бундан аввал ҳам ҳайдовчининг салонда автомобиль калитини қолдириб кетган вазиятда ўғирлик қилганлигини тан олди.
Бундан ташқари у шу йилнинг апрел ойида масжидлардан бирида иккита уяли алоқа воситасини ўғирлаб кетганига иқрор бўлди.