Гуруҳ аъзоларидан бири қачонлардир ўзи ҳам худди шундай вазиятга дуч келгани, лекин суғурта компанияси билан иши ижобий ҳал бўлмаганини ёзиб қолдириб, машина эгаларига тасалли берган.
Суратларда Тошкентдаги баъзи даҳаларда салобатли катта дарахтлар машиналар устига ағдарилганини кўриш мумкин. Кучли шамол натижасида ўз мувозанатини ушлай олмай, илдизи ердан кўчиб йиқилган дарахтларнинг кўпчилиги автомобиллар устига бориб тушган.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг кўпчилиги “Бу ҳолатда ҳайдовчилар қаерга мурожаат қилиши мумкин?” қабилидаги саволларни ўртага ташлашмоқда. Гуруҳ аъзоларидан бири қачонлардир ўзи ҳам худди шундай вазиятга дуч келгани, лекин суғурта компанияси билан иши ижобий ҳал бўлмаганини ёзиб қолдириб, машина эгаларига тасалли берган.