Деярли нафақа ёшига яқинлашиб қолган Ғафуржон Тошев далилий ашёлар билан қўлга олинган.
Юқоридаги ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси, ўғрилик аломати билан жиноят иши қўзғатилди. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан пойтахт бўйлаб тезкор қидирув ишлари олиб борилди. Аҳоли билан ўтказилган суриштирувлар натижасида кекса кишиларни алдов йўли билан мол-мулкини қўлга киритган кимса ушланди.
Маълум бўлишича, юқоридаги каби жиноятларни Ғафуржон Тошев исмли шахс амалга оширган. У 1965 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган. Деярли нафақа ёшига яқинлашиб қолган Ғафуржон Тошев далилий ашёлар билан қўлга олинган. Энди унинг бошқа жиноятларга ҳам алоқадорлиги текширилмоқда.