Ўн икки раунд бўлиб ўтган супержангда ҳакамлар ҳар икки боксчининг имкониятларини тенг дея баҳолашди.
Ўн икки раунд бўлиб ўтган супержангда ҳакамлар ҳар икки боксчининг имкониятларини тенг дея баҳолашди. Биринчи ҳакам Дэйв Моретти Головкин (115-113) ғалабасини кўрсатган бўлса, иккинчи ҳакам Эдэлэйд Берд Альвареснинг (118-110) ғалаба қозонганини қайд этди. Ва ниҳоят учинчи ҳакам Дон Трелла посчитал ўз қайдномасига жанг натижаси 114-114 бўлганини ёзиб қўйди.
Шу тариқа 2017 йилнинг энг муҳим жанглардан бири дуранг натижада якунига етди. Геннадий Головкин 4 та чемпионлик камарини ўзида сақлаб қолди. Жангдан сўнг ҳар икки боксчи ҳам реванш жанги ўтказилишини тасдиқлашди.
Маълумот учун, 27 ёшли Альварес ҳисобига шу кунгача 49 ғалаба (34 та нокаут), бир мағлубият (Флойд Мэйвэзердан 2013 йил) ва бир дуранг ёзиб қўйган. 35 ёшли Головкин эса 37 марта рингга кўтарилиб, жангларнинг барчасида ғалаба қозонган (33 нокаут).