...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда жума куни беш маст ҳайдовчи бошқараётган машина тўхтатилди


11:09, 27.06.2017 Жамият
 3 157

23 июнь куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 2341 та ҳуқуқбузарлик расмийлаштирилган.

Жорий йилнинг 23 июнь, жума куни Тошкент шаҳрида 4 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисаларида 5 нафар шахс тан жароҳати олган, вафот этганлар йўқ. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси хабар берди.
 
Шу куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 2341 та ҳуқуқбузарлик бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
 
Шулардан 767 таси қўпол турдаги ва 5 таси маст ҳолда транспорт воситасини бошқаришни ташкил этган.
 
Худди шу куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан жами 1084 та қоидабузарлик қайд этилган.
 
Шулардан 557 таси светoфорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш ва 527 таси белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланишни ташкил этади.
Акмал Эшонхонов

Теглар:ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспектор ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар