Олмазор туманида яшовчи фуқаро Б. дан ишга жойлаштириш эвазига 200 АҚШ доллари талаб қилади.
2017 йилнинг март ойида ўталмай қолган жазосини иш ҳақидан 30 фоизини давлатга ўтказиб бериш шарти билан ахлоқ тузатиш ишларига маҳкум этилган олмазорлик фуқаро А. иш излаб Юнусобод туманидаги “Зулфия-коммунал” хусусий уй-жой мулкдорлар ширкати раиси Асрор Равшановга мурожаат этади.
А.Равшанов ишга жойлаштириш эвазига 100 АҚШ доллари, бундан ташқари, ҳар ойнинг якуни бўйича ҳам чўтал бериб туришни шарт қилиб қўяди.
Шайҳонтохур туманидаги “Хадра коммунал тўлов” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати раиси Адолат Абдуқодирова эса А.Равшановдан ҳам ўтиб тушади. А.Абдуқодирова ундан иш сўраб келган Олмазор туманида яшовчи фуқаро Б. дан ишга жойлаштириш эвазига 200 АҚШ доллари талаб қилади.
Фуқаро А. ва Б.нинг ички ишлар идораларига мазкур ҳолатлар юзасидан қилган мурожаатлари асосида ҳар иккала ширкат раҳбари ҳам ашёвий далил билан қўлга олиниб, уларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.