Марипов Вячеслав Зекирович 30.000 сўм пул эвазига фуқаро “Р” ва “К” ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берган.
Ушбу воқеанинг эртаси, 23 июнь, жума куни тахминан соат 14:00ларда, Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ходимлари ўтказган тезкор тадбир натижасида, муқаддам судланган Марипов Вячеслав Зекирович Мирзо Улуғбек туманида жойлашган хонадонида фоҳишахона сақлаб, 30.000 сўм пул эвазига фуқаро “Р” ва “К” ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб бергани аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Бектемир тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми (фоҳишахона сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.