...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда иккита автобус йўналиши вақтинчалик тўхтатилди


12:16, 25.05.2018 Жамият
 6 519

Шаҳар ҳокимлигининг барча турдаги йўловчи транспортини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти буйруқ чиқарди.

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг барча турдаги йўловчи транспортини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаментининг буйруғига кўра, 7А (Тошкент вокзали – Нурафшон кўчаси) ва 7Б (Тошкент вокзали – Нурафшон кўчаси) автобус йўналишларининг фаолияти тадбиркорнинг аризасига биноан вақтинчалик тўхтатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти хабар берди.
 
Бундан ташқари, шаҳар ҳокимлигининг барча турдаги йўловчи транспортини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти буйруғига асосан 151-сонли автобус йўналиши ўзгартирилган Эндиликда 151-автобус “Чилонзор буюм бозори – Юнусобод 19-даҳаси бекати” йўналишида қатнайди. Йўналишнинг белгиланган иш вақти 6:00 дан 21:00 гача бўлади.
 
Шунингдек, Яккасарой туманидаги Шота Руставели ва Муқимий кўчалари чорраҳасидаги йўл ўтказгич реконструкция қилинаётгани туфайли 32, 132 ва 135-автобусларнинг йўналишларига вақтинчалик ўзгартириш киритилган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Тошкент автобус йўналишлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар