Бўлиб ўтган ёнғинларнинг сабаби ҳозирда аниқланмоқда.
27 май, шанба куни соат 10:00 да Олмазор тумани Беруний кўчаси, “Улкан Газ” МЧЖ раҳбарининг хонасида 6 кв метр майдон ёнган. Худди шу куни соат 15:35 да Учтепа тумани, Мирхунд 4-тор кўчаси 11-а уйнинг 3 кв метр том қисми ёнган.
2017 йил 28 май, якшанба куни соат 02:12 да Шайхонтоҳур тумани, Бешёғоч кўчаси 3-Б уйнинг 1-қават 4-хонадон яқинида турган Lacetti русумидаги автоулов мотори, салони ва 4-хонадоннинг ром қисми 3 кв м майдон ёнган. Худди шу куни соат 04:21 да Олмазор тумани, Норазтепа кўчаси 52-уйда жойлашган “ППС” корхонасида рубероид ишлаб чиқариш цехининг ички қисми ва ускуналари ёнган.
Яна шунга ўхшаш ҳолат 28 май, якшанба куни соат 07:20 да Юнусобод тумани, Юнусобод 4-дахаси 28-уйда жойлашган тикув цехининг ички қисми ва ускуналар, 200 кв м майдон ёнган.
Ёнғин оқибатида жароҳат олганлар йўқ. Бўлиб ўтган ёнғинларнинг сабаби ҳозирда аниқланмоқда.

Акмал Эшонхонов