Volkswagen автоконцерни “Москвич”маркали автомобилларни қайта “жонлантириш” ниятида.
Volkswagen маркетологлари Шарқий Европа ҳамда МДҲ мамлакатлари бозорларига мўлжалланган ҳамёнбоп автомобиллар ишлаб чиқаришни режа қилишган. Таҳлил чоғида мутахассисларнинг эътибори ўша машҳур “Москвич”га тушди. Концерн ишини Калужский заводида бошлаш эҳтимоли мавжуд.
Экспертларнинг тахминига кўра, қайта дунёга келажак бренднинг илк модели тўлақонли седан бўлиши мумкин. Масъул раҳбарлар ҳали бир қарорга келишганича йўқ. Лекин ўйлаб олиш учун уларнинг беш йил вақти бор. Беш йилдан сўнг “россиялик” маркага эгалик қилиш ҳуқуқининг муддати тугайди.