Гавҳар Обидова Исроил Жамиловнинг “Bosch” қурилиш перфораторини алдов йўли билан ўзлаштирган.
Маълум бўлишича, Гавҳар уни қайтариб бермасдан бошқа шахсга сотган ва олган пул маблағини эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик, яъни ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилия ва исмларнинг хар қандай ўхшашлиги тасодифий характерга эга.