...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда Европа банки ваколатхонаси очилади


21:30, 03.10.2017 Жамият
 1 983

ЕТTБнинг Ўзбекистон бўйича 5 йиллик лойиҳаси муҳокама қилинди.

Аввалроқ, 28 сентябрь куни Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Марказий Осиё ва Россия бўйича бошқарувчи директори Наталя Ханженкова бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун, 3 октябрь куни Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТTБ)нинг Марказий Осиё ва Россия бўйича бошқарувчи директори Наталья Ханженкова бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
 
ТИВ Матбуот хизмати хабарига кўра, учрашувда Ўзбекистон ва ЕТTБ ўртасидаги ҳамкорлик кун тартиби шаклланишини ниҳоясига етказиш истиқболлари ҳамда банкнинг Тошкент шаҳрида ваколатхонасини очилишининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинган.
 
ЕТTБнинг “Ўзбекистон бўйича 5 йиллик Стратегияси” лойиҳаси устидаги ишнинг бориши, шунингдек, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Халқаро инвестиция форуми ва “Марказий Осиё халқаро транспорт коридорлари тизимида: стратегик истиқболлар ва татбиқ этилмаган имкониятлар” конференциясида банкнинг иштирок этиши юзасидан фикр алмашилгани хабар қилинди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:ЕТТБ Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар