...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда чоршанба куни юз берган ЙТҲларда бир киши ҳалок бўлди


16:30, 04.08.2017 Жамият
 2 883

ЙПХ инспекторлари томонидан бир кунда жами 1721 та ҳуқуқбузарлик бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Жорий йилнинг 2 август куни Тошкент шаҳрида 7 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисасида 7 нафар йўловчи тан жароҳати олиб, 1 киши вафот этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
 
Шу куни ЙПХ инспекторлари томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар бўйича жами 1721 та маъмурий баённома расмийлаштирилди. Шулардан, 420 таси қўпол турдаги, 20 таси маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш каби ҳуқуқбузарликлар эди.
 
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан шу куни жами 463 та ҳуқуқбузарлик қайд этилган бўлиб, шулардан 267 таси светофорнинг таъқиқловчи чироғига бўйсунмаслик, 196 таси белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ҳуқуқбузарлигини ташкил этди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар