...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда бокс бўйича Осиё чемпионати ўтказилади


11:24, 15.02.2017 Спорт
 2 673

Эркаклар ўртасида ўтказиладиган чемпионатда 1977 йилдан 1988 йилгача туғилган боксчилар иштирок этишади.

30 апрелдан 7 майга қадар Тошкент бокс бўйича 2017 йилги Осиё чемпионатига мезбонлик қилади. Бу ҳақда Халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциацияси Ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
Эркаклар ўртасида ўтказиладиган чемпионатда 1977 йилдан 1988 йилгача туғилган боксчилар иштирок этишади. Мусобақада асосий совринли ўринлар учун баҳслардан ташқари, Гамбургда ўтказиладиган Жаҳон чемпионатига йўлланма берувчи 60 та лицензия учун ҳам мусобақалар ташкил этилади.
 
Маълумот учун, Гамбургдаги жаҳон чемпионати 25 августдан 4 сентябрга қадар бўлиб ўтиши белгиланган.
 
2015 йилда ўтказилган Осиё чемпионатида Ўзбекистон боксчилари иккинчи ўринни эгаллашганди. Бангкокда бўлиб ўтган мусобақада Қозоғистон спортчилари 5 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медаль билан биринчи ўринни банд этишган эди. 
Дурдона Расулова

Теглар:Бокс Осиё чемпионати 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Bekzod
12:01 03.05.2017

Bokcchilarimiz jaxonda birinchi orinda turadi ularga omad yor bo'lsin biz ular bilan



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!