...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда автобус ва иккита Matiz иштирокида ЙТҲ қайд этилди


17:19, 07.04.2016 Технология
 3 276

Пиёдаларни ўтказиб юбориш учун тўхтаган Matiz'га изидан келаётган иккинчи Matiz келиб урилди.

Ижтимоий тармоқлардаги “Водители Ташкента” гуруҳи аъзолари бугун, 7 апрель куни Тошкент шаҳрида рўй берган ЙТҲлардан бири ҳақида хабар беришмоқда.

Сиз суратлардаги кўриб турган воқеа Яккасарой туманидаги Ш.Руставели  кўчасида содир бўлган. Тасвирларни кўргач, шуни тушуниш мумкинки, ЙТҲ автобус ва иккита Matiz автомобили иштирокида содир бўлган. Тахмин қилишларича, қаторнинг бошида турган Matiz пиёдаларни ўтказиб юбориш учун тормоз олган. Унинг изидан келаётган Matiz эса бунга улгурмаган. Афсуски, автобус ҳам ўртадаги Matiz’нинг хатосини такрорлаган. ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ. Жароҳат олганлар ҳақида аниқ маълумотлар берилмаган. 

Теглар:ЙТҲ Йўл ҳаракат хавфсизлиги Водители Ташкента 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!