Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг фикрича, ЙТҲ автобус ҳайдовчисининг эҳтиётсизлиги ва йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиши оқибатида келиб чиққан.
Хабарларга қараганда, ЙТҲ Cobalt ҳамда автобус иштирокида содир бўлган. Натижада Муқимий кўчасида автомобиллар ҳаракати қийинлашиб, тирбандлик юзага келган. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг фикрича, ЙТҲ автобус ҳайдовчисининг эҳтиётсизлиги ва йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиши оқибатида келиб чиққан. Кўпчилик интернет фойдаланувчилари айнан шу йўлда ЙТҲлар жуда кўп бўлиши, бекатнинг чорраҳага яқин ҳудадда жойлашгани, кафе ва ресторанлар, дўконлар ва аҳолига хизмат кўрсатиш шохобчаларининг мижозлари автомобилларини йўл юзида қолдириб кетишлари, бошқа ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракатини бузишига сабаб бўлишини айтишмоқда.
Интернет фойдаланувчиларидан бирининг фикри эса эътиборимизни тортди. У ўз изоҳида кўп ҳолларда автобус ҳайдовчилари ҳаракат хавфсизлигини бузишлари ва ўзини ҳам автобус уриб юборишига бир бахя қолганини ёзиб қолдирган.
ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.