Ҳалокат оқибатида икки учувчи вафот этди.
Сурияда Россия қуролли кучларига тегишли Ми-28Н вертолёт қулаб тушди. Ҳалокат натижасида икки учувчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлигининг маълумотларига асосланиб, РИА Новости хабар берди.
Ҳодиса сешанба кунига ўтар кечаси Хомс шаҳри ҳудудида содир бўлган. Ҳалок бўлган учувчиларнинг жасадлари Хмеймим авиабазасига келтирилди.
Хабарда айтилишича, вертолётга ҳужум уюштирилмаган. Ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда.

Руслан Сулаймонов