...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда 4 та ЙТҲда 5 киши жабрланди


15:57, 24.05.2017 Жамият
 4 301

22 май куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 2051 та қоидабузарлик бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси 22 май куни Тошкент шаҳрида қайд этилган йўл-транспорт ҳодисалари ва қоидабузарликлар ҳақида маълумотларни эълон қилди.
 
Хабар қилинишича, 22 май куни Тошкент шаҳри ҳудудида 4 та йўл-транспорт ҳодисалари қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисаларида 5 нафар шахс тан жароҳати олган.
 
Йўл ҳаракати хавфсизлигининг қоидабузарликларни аниқлаш борасида ЙПХ инспекторлари томонидан жами 2051 та қоидабузарлик бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган. Ушбу қоидабузарликлардан 716 таси қўпол турдаги қоидабузарликлар, 16 таси эса маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқбузарликларидир.  
 
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлашнинг компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 22 май куни жами 944 та қоидабузарликлар қайд этилган бўлиб, шулардан 473 таси светофорнинг тақиқловчи сигналига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 471 таси тезликни белгиланган меъёрдан ошириш қоидабузарликларидир. 

Теглар:ЙТҲ Тошкент қоидабузарлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар