...
МЕНЮ
ONLINE TV

Петербургда фарзандини сотган ўзбекистонлик аёл қўлга олинди


15:05, 24.05.2017 Олам
 12 275

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида боланинг ҳақиқий онаси қўлга олинди.

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри полиция ходимлари чақалоғини 11 500 рублга сотган ўзбекистонлик аёлни қўлга олишди.
 
Аниқланишича, полицияга Варшава кўчасида яшовчи тожикистонлик муҳожирларнинг хонадонида янги чақалоқ пайдо бўлиб қолгани ҳақида маълумот келиб тушган. Полиция ходимлари айтилган манзилга етиб бориб, у ерда Тожикистондан келган жуфтлик ва олти ойлик чақалоқ яшаётганига гувоҳ бўлишган. Чақалоқ шу хонадон аёлининг фарзанди сифатида ҳужжатларда рўйхатдан ўтказилганди.
 
Суриштирув ишларидан кейин тожикистонлик фуқаролар гўдакни туғилиши билан сотиб олганликларини тан олиб,  бунга кўрсатма ҳам беришган. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида боланинг ҳақиқий онаси қўлга олинди. Дастлабки маълумотларга кўра, аёл 28 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлиб чиқди.
 
Қайд этилишича, иккала томон туғруқдан аввал келишиб олишган. 2016 йил октябрь ойида ҳомиладор аёл туғруқхонага Тожикистон фуқароси паспорти билан келган ва чақалоқни унинг номига ёздирган. Она ўғлининг нархини 11 500 рублга баҳолаган.
 
Айни пайтда ўзбекистонлик аёл Россияда қўлга олинган ва унга суд тегишли жазо-чора кўришини маълум қилди.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Аёл фарзанд сотиш Ўзбекистон Россия Тожикистон Санкт Петербург 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

$
20:03 30.06.2017

нима сабабдан сотибди балки бировга урдириб куйиб иложсизликдан сотибдими



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!