Аввалроқ Ўзбекистонда 15 июлдан электр энергияси ва газ учун ҳам тарифлар оширилиши ҳақида хабар берган эдик.
Декларацияга мувофиқ, 1 метр куб истеъмол суви учун — 285 сўм, 1 метр куб канализация хизматлари учун — 155 сўм белгиланди.
Ҳисоблагич бўйича тўловни амалга оширганда марказлашган иссиқ сув таъминотига эга кўп қаватли уйларда 1 метр куб нархи 500 сўмни, марказлашган иссиқ сув таъминотисиз 345 сўмни ташкил этади.
Хусусий сектордаги уйларда бир кубометр учун тариф канализация билан 345 сўмга, канализациясиз 190 сўмга тенг бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 15 июлдан электр энергияси ва газ учун ҳам тарифлар оширилиши ҳақида хабар берган эдик.