Шаҳарда жамоат транспортлари тонг саҳардан қатнай бошлайди.
“2017 йил 1 август куни Тошкент шаҳридаги олий ўқув билим юртларида тест-имтиҳонлари бўлиб ўтиши муносабати билан барча жамоат транспортлари ва метрополитен ҳаракати эрталаб соат 4:30дан йўлга қўйилади”, - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд шаҳри ҳокими Воҳид Раҳимовнинг фармойишига кўра 1 август куни 06.00дан 13.00гача шаҳарнинг кўплаб кўчаларида қатнов вақтинча тақиқланиши ҳақида хабар берилганди.