Технологик парк қурилиши учун 1,8 га майдон ажратилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кўп тармоқли “Оқлон” технология паркини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорда Тошкент шаҳрида кўп тармоқли “Оқлон” технология паркини ташкил этиш ва унинг ҳудудида маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмларнинг янги турларини ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга оширилиши белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказига тегишли бўлган, Тошкент шаҳри, Шайҳонтохур тумани, Кўкча дарвоза кўчаси, 27-уй манзилидаги бўш турган ер участкасининг умумий майдони 1,8 гектар бўлган қисмини “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг инвестиция компанияси — “PSBCapital” МЧЖга кўп тармоқли “Оқлон” технология паркини ташкил этиш учун ажратилади.

Суннатилла Абдуллаев