...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент халқаро аэропорти вақтинча ёпилди


09:39, 20.12.2017 Жамият
 8 180

Париж, Лондондан келган ва Turkish airlines авиакомпаниясига тегишли самолётлар ҳам захира аэропортларга йўналтирилган.

Аввалроқ ҳам Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида, ноқулай об-ҳаво шароити туфайли парвозларнинг кечиктирилгани тўғрисида хабар берган эдик.  

Бугун ҳам  Тошкент аэропортида қуюқ туман тушгани учун, бир нечта халқаро парвозлар кечиктирилмоқда.


 
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК матбуот хизматининг хабарига кўра, аэропорт Истанбул, Минск, Санкт-Петербург, Тель-Авив, Бишкек ва Римдан келаётган парвозларни қабул қила олмаган. Бу самолётлар “Самарқанд” ва “Навои” аэропортларига қўнган. Шунингдек, Париж ва Лондондан келган ва Turkish airlines авиакомпаниясига тегишли самолётлар ҳам захира аэропортларга йўналтирилган.
 
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК йўловчилардан қуйидаги телефонлардан самолётларнинг қачон учиши ва келиши тўғрисида маълумотларни аниқлашни сўраган:  +99871 140-28-01 /02 /03 /04.

Теглар:Тошкент аэропорти Самолёт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар