...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент вилоятида янги масжид қурилиши ишлари бошланди


13:35, 18.07.2016 Жамият
 4 773

Масжиднинг биринчи ғиштини Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов қўйди.

Тошкент вилоятидаги “Ўсмат ота” жоме масжиди қурилиши ишлари бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар бермоқда.
 
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов бошчилигида таниқли уламолар ҳамда нуроний отахонлар масжиднинг биринчи ғиштини қўйиш ишларида иштирок этди.
 
Маълумот ўрнида, Пискент туманида жойлашган “Ўсмат ота” жоме масжидининг янги биноси  узунлиги 24 метр, эни 12 метрни ташкил этиб, бир вақтни ўзида уч юздан зиёд намозхонларни сиғдира олади.


 
Маълумот учун, мустақилликдан илгари мамлакатимизда 89 масжид фаолият юритган бўлса, истиқлол йилларда масжидларимиз сони 2039тага етди.

Теглар:Ўзбекистон мусулмонлари идораси Усмонхон Алимов Ўсмат ота жоме масжиди 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар