2016-2017 ўқув йили учун ўрта махсус ислом билим юртларига жами 1313 нафар абитуриент ҳужжат топширган.
Унга кўра, қабул имтиҳонлари икки босқичда ўтказилган бўлиб, биринчи босқичда “Она тили” фанидан диктант, иккинчи босқичда “Маънавият асослари”, “Чет тили”, “Тарих” фанлари бўйича тест синов шаклида бўлиб ўтди.
Қабул имтиҳони натижалари жорий йилнинг 15 июль куни эълон қилиниб, имтиҳон натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган абитуриентлардан 204 нафари ўрта махсус ислом билим юртларига ўқишга қабул қилинди.
Маълумот учун, 2016-2017 ўқув йили учун ўрта махсус ислом билим юртларига жами 1313 нафар абитуриент ҳужжат топширган бўлиб, шундан 203 нафари аёл-қизлар билим юртига тўғри келади.