...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент вилоятида омборхонада сақланаётган “пақилдоқ”лар байрамгача етиб бормади


17:37, 26.12.2017 Жамият
 4 107

Зангиота тумани туманидаги омборхонада катта миқдорда пиротехника воситалари сақланаётгани аниқланган.

Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан Янгийўл шаҳрида ўтказилган тадбирда 1987 йилда туғилган фуқаро Ф.Н. пиротехника воситалари билан савдо қилаётган вақтида қўлга тушди. Унинг ёнидан 900 минг сўмлик пиротехника маҳсулотлари олинган.
 
Шунингдек, 1983 йилда туғилган Г.С. ҳам пиротехника воситаларини мўмай даромад эвазига пуллаш пайида бўлиб турган пайтида ички ишлар органларининг тезкор ходимлари томонидан фош этилиб, 7 миллион сўмлик пиротехника воситалари расмийлаштириб олинган.
 
Суриштирувлар натижасида ушбу фуқаролар пиротехника маҳсулотларини Зангиота тумани ҳудудидаги омборхонадан сотиб олганлиги аниқланган. Омборхона холислар иштирокида текширилганда, А.Б.га тегишли контейнердан кўп миқдордаги пиротехника воситалари янги йил байрами арафасида сотиш мақсадида сақлаб келинаётгани маълум бўлди.
 

Теглар:Пиротехника Пақилдоқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар