...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент вилоятида маст ота ўз ўғлини пичоқлаб қўйди


15:41, 06.07.2017 Жамият
 5 868

Ашёвий далил сифатида дастаксиз пичоқ олинди. Ҳозирда терговни прокуратура олиб бормоқда.

Жорий йилнинг 3 июль куни соат тахминан 00.10 ларда Бекобод тумани Хос фермерлар уюшмаси Тожибоев кўчаси 72-уйда яшовчи, нафақахўр, муқаддам судланган, 1954 йилда туғилган А.Б. мудҳиш жиноятга қўл урди.
 
Тошкент вилоят ИИБдан сайтимизга маълум қилишларича, у маст ҳолда бўла туриб ўғли, шу манзилда яшовчи, вақтинча ишсиз, 1995 йилда туғилган Ш.Б.нинг уйга кеч келганини важ қилиб, ўзаро жанжал кўтарган. Шу пайтда қўшниси Х.У. чиқиб, уларни ажратган ва А.Б.ни уйига олиб чиқиб кетган.
 
Соат 04.00 ларда А.Б. уйига қайтиб келиб, ҳовлидаги супада ухлаб ётган ўғли Ш.Б.ни ўлдириш мақсадида дастасиз пичоқ билан ўнг кўкрак қафасига бир маротаба санчиб, тан жароҳати етказган. Ш.Б. олган тан жароҳати билан касалхонага ётқизилган.
 
А.Б. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Процессуал Кодексининг 221-моддаси асосида ушланди. Ушбу ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Репсубликаси Жиноят Кодексининг 25/97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Ашёвий далил сифатида дастаксиз пичоқ олинди. Ҳозирда терговни прокуратура олиб бормоқда.
Бобур Жалолов

Теглар:Пичоқ Тошкент вилояти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар