Тошкент вилояти прокурори Улуғбек Суннатов 5 январь куни ишдан олинган эди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруқларига асосан Баҳодир Бахтиёрович Пўлатов Тошкент вилояти прокурори, Ботир Эрмаматович Юсупов Қашқадарё вилояти прокурори лавозимига тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилоятининг собиқ прокурори Улуғбек Суннатов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 5 январь куни Тошкент вилоятига амалга оширган ташрифи чоғида лавозимидан озод этилган эди.