Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров аёл ёрдамга муҳтож бўлса, олдин қаерда яшаганидан қатъи назар уни Чеченистонга олиб келишини айтди.
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров аёл ёрдамга муҳтож бўлса, олдин қаерда яшаганидан қатъи назар уни Чеченистонга олиб келишини айтди. Россиянинг Озарбайжондаги элчихонасида ташкилий масалалар ҳал бўлгач, Қодировнинг вакиллари аёлни Чеченистонга олиб келишди.
104 ёшли Мадина Алиева Грознийда ўз уйига эга бўлди, уй Аҳмад-Ҳожи Қодиров номидаги фонд томонидан берилди. Ушбу хонадон Октябрь туманида жойлашган, аёлга калит ва ҳужжатларни республика раҳбарияти топширди, дейилади хабарда. Унинг сўзларига кўра, уй барча қулайликларга эга, мебеллар, зарурий техника ва жиҳозлар мавжуд.
Ҳукумат вакилининг айтишича, аёл Иорданияда туғилган ва бутун умр ўша ерда яшаган. Кексаликка етгач, она юрти Чеченистонга қайтишга қарор қилган, лекин паспорти, пуллари ва тақинчоқларини ўғирлатиб қўйган. Натижада, у яшаш учун ҳеч қандай воситаларсиз қолиб, Бакудаги Она Тереза опа-сингиллари уйидан бошпана топган. Аёл рус, чечен ва озарбайжон тилларини билади.
Алиева билан бирга уйда уч етим болалар 22 ёшли Ислом, 18 ёшли Хава ва 16 ёшли Имон ҳам яшайди.
“Улар кекча аёл ҳақида қайғуришади, Ҳукумат Исломнинг ишга жойлашиши ва қизларнинг кейинги ўқишини давом эттиришларига ёрдам беради”, дея изоҳ берди ҳукумат вакили.