O’Риордан “The Cranberries” гуруҳига 1990 йилда 18 ёшида қўшилган ва гуруҳнинг юзига айланган.
Ирландиянинг “The Cranberries” рок-гуруҳининг хонандаси Долорес O’Риордан 46 ёшида вафот этди. У Лондонда овоз ёзиш сессиясида бўлган. Хонандага тегишли одамлар ҳозирча бошқа маълумот беришмаган. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари ҳам бу ҳақида расмий баёнотлардан узоқ турибдилар. Маълум қилинишича, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
O’Риордан “The Cranberries” гуруҳига 1990 йилда 18 ёшида қўшилган ва гуруҳнинг юзига айланган. 2003 йилда у ўзининг яккахон ижрочилигини бошлаган ва иккита альбом ёзган. O’Риордан “Клик: ҳаёт бўйлаб пульт билан” фильмида эпизодик роль ҳам ижро этган, альбомларидан бири 40 миллион нусхада сотилган.
Хонанда “Duran Duran” гуруҳининг собиқ менежери билан оила қуриб, беш фарзандни тарбиялаганлар.
Маълумот учун, “The Cranberries” – энг машҳур ирланд гуруҳларидан бири, айниқса, 1990-2000 йилларда машҳурликнинг юқори чўққисига эришган. 2003 йилда гуруҳ вақтинчалик танаффус эълон қилди, лекин 2009 йилда қайта йиғилди. Мусиқий танқидчи Денис Бояриновнинг сўзларига кўра, айнан O’Риорданнинг овози гуруҳнинг шуҳратга эришишига сабаб бўлган.
Қобилжон Рахимжонов