Мулоқот давомида томонлар Корея ярим оролидаги тарангликни бартараф этиш борасидаги ҳаракатларни ўзаро мувофиқлаштириб боришни келишиб олдилар.
Шунингдек, давлат раҳбарлари иқтисодий ва савдо масалалари бўйича икки томонлама ҳамкорликни ҳам муҳокама қилишган. Си Цзиньпин, “иқтисодий ва савдо соҳасидаги ҳамкорлик икки давлатга ҳам катта фойда келтирганини ва томонлар бу соғлом ҳамда барқарор ривожланишни сақлаб қолиши зарур”лигини таъкидлаган.
Трамп ҳам ўз навбатида, “икки томонлама муносабатлар янада ривожланиши учун” биргаликда ишлашга тайёрлигини билдирган.