
Махсус сиртқи бўлимдаги ўқиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Сиртқи бўлимдаги ўқиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Махсус сиртқи бўлимга олий маълумотли кадрлар тақчил бўлган ҳудудларда истиқомат қилаётган, тегишли ёки турдош таълим йўналишига мувофиқ ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига ҳамда соҳавий ташкилотларда камида уч йил амалий иш стажига эга бўлган, ишлаб турган темир йўл ташкилотидан тавсиянома берилган кадрлар ҳисобидан амалга оширилади.
Абитуриентлар қўшимча равишда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Персонални бошқариш ва кадрларни тайёрлаш бошқармасидан тавсиянома ҳамда меҳнат дафтарчасидан белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма (тегишли ташкилот Кадрлар бўлими бошлиғи имзоси ва муҳри билан тасдиқланган меҳнат дафтарчаси нусхаси) топширишлари талаб этилади.