Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармасидан хабар беришларича, ёнғин сабаблари ҳозирда ўрганилмоқда.
Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Дилшод Тиллахўжаевнинг маълум қилишича, ёнғин соат 14:34 да бошланган, ўт ўчириш машиналари 14:40 да етиб борган. Соат 14:54 да ёнаётган объект тўлиқ ўраб олиниб, 14:56 да ёнғин хавфи буткул бартараф этилган.
Ёнғин сабаблари ҳозирда ўрганилмоқда. Хабар қилинишича, ёнғин унчалик хавфли тус олмаган.