Унда Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раҳбари Рустам Иноятов ҳам иштирок этди.
Учрашув чоғида Путин таъкидлаганидек, МДҲ давлатлари учун энг катта хавф уюшган жиноятчилик, наркотрафик, шунингдек, коррупция ва ташқи кучларнинг ички сиёсатга аралашуви бўлиб турибди.
“Мамлакатларимизга хавф солаётган таҳдидлар талайгина. Уюшган жиноятчилик ва наркотрафик, қолаверса, коррупция ва ташқи кучларнинг ички сиёсатимизга аралашувини ҳам қайд этиш керак. Сизларнинг олдингизда жуда қийин ва кўп тармоқли вазифа турибди. Бу йўлда ҳамкорлик қилишимиздан мамнунман”, дейди Путин.